"Милан" Чалханоглу билан шартномани узайтиришга яқин
03 мар 2021 07:48
Янгиликлар
"Милан" Чалханоглу билан шартномани узайтиришга яқин
"Милан" ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглу катта эҳтимол билан клубда қолади.
Футболчини кеча кечқурун "Милан" офисида кўришди, Хакан у ерда клуб раҳбарияти билан учрашган. Қизиқарлиси, футболчи билан агенти йўқ эди.
Қайд этиш керакки, кундан-кунга томонлар битимни узайтиришга яқин келишмоқда, фақат яна бир неча масалаларни ҳал қилиш керак. Чалханоглунинг ўзи ҳам "Милан"да қолишни хоҳлайди.
27 ёшли футболчи жорий мавсум "Милан" сафида барча мусобақаларда 30та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 11та ассист қайд этди. Хаканнинг "россонерилар" билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Фикрлар