UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  3 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  4 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  8 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  3 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  7 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  7 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  13 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  6 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  12 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  25 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  15 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6

Микель Артета: “Бир неча ҳафта илгари “Арсенал”нинг ЧЛда иштирок этувчи учун кураш олиб бориши имконсиз эди” Янгиликлар

Микель Артета: “Бир неча ҳафта илгари “Арсенал”нинг ЧЛда иштирок этувчи учун кураш олиб бориши имконсиз эди”

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета АПЛ 33-турида “Вулверхэмптон” (2:0) устидан қозонилган ғалабага изоҳ берди.

“Бу бизнинг энг яхши ғалабаларимиздан бири бўлди. Ўйин тақвимимиз тиғиз, маълум муддат эълон қилинган танаффусдан сўнг рақибмиз яхши ўйин намойиш этиб келаётганди. Бу майдонга келиб, бугунгидек ғалабага эришиш осон иш эмас. Биз олдинга яна бир муҳим қадам ташладик. Бундан жудаям мамнунман.

Олдимизда турган баҳсларда хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга уриниб кўрамиз. Бугунги ғалаба учун хурсанд бўлиб турамиз. Эртадан эса “Лестер” ҳақида бош қотиришни бошлаймиз. Кейинчалик нима бўлиши ўшанда кўрамиз. Бир неча ҳафта  илгари бундай тиғиз тақвим боис Чемпионлар лигасида штирок этувчи йўлланма учун курашиш  ҳақида ўйлаб ҳам бўлмасди. Ҳозир вазият ўзгарди.

Биз ўйиндан ўйинга яхшироқ бўлишга интиламиз. Имкониятимиз бор экан унга эришиш учун ҳаракатда давом этамиз. Агар ҳар бир ўйинни бугунгидек ўтказа олсак, рақибларимизга осон бўлмайди”, деди Артета.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика