UZ

Сўнгги янгиликлар

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  1 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  2 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  12

Микаэль Секейра: "Йиғинга режалаштирган пулни клуб инфраструктурасидаги камчиликларни тўғрилаб олишга сарфлай қолинг" Янгиликлар

Микаэль Секейра: "Йиғинга режалаштирган пулни клуб инфраструктурасидаги камчиликларни тўғрилаб олишга сарфлай қолинг"

Тошкентнинг "Локомотив" клуби кечадан мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни бошлади.

"Ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш ниятида Суперлига клублари қишки ва ёзги йиғинлар мобайнида одатда чет элга ёки диёримизнинг турли нуқталарига йўл олишади. “Локомотив” ҳам бир неча йил давомида ёзги йиғинларни диёримизнинг сўлим гўшалари-ю, Австрия, Беларусь каби давлатларда ўтказиб келди.

Португалиялик мутахассис келиши билан кўпчилик “Ёзги йиғинни Европанинг бирор нуқтасида ўтказсак керак” деган ўйга борганди. Секейра эса аксинча: "Мен йиғин учун албатта манзилни ўзгартиришим шарт эмас, тўлақонли машғулот учун шароит бўлса бўлгани, мана, ўзимизнинг база ҳам бўлаверади. Йиғинга режалаштирган ортиқча пулни клуб инфраструктурасидаги баъзи камчиликларни тўғрилаб олишга сарфлай қолинг”, деди.

Хуллас, ёзги ўқув-машғулот йиғинини Тошкентда – ўзимизнинг “Локомотив” базасида бошладик. Бирор мурожаатингиз бўлса манзилни биласиз...", - деб ёзади "Локомотив" клуби шифокори Аброр Пирриев. 

Рейтинг: +59   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика