Микаэль Лаудруп: "Суонси" плей-оффда бундай ўйнамаслиги керак"
13 дек 2013 15:04
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/110128_original.jpg)
![](/upload/storage/110128_220.jpg)
Микаэль Лаудруп: "Суонси" плей-оффда бундай ўйнамаслиги керак"
"Суонси" устози Микаэль Лаудруп Европа лигаси 6-туридан ўрин олган "Санкт-Галлен"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (0:1) ўз фикрларини билдирди.
– Ўзини ҳурмат қиладиган профессионал мағлубиятдан хурсанд бўлмайди, – дейди Лаудруп Sky Sports нашрига. – Ҳа, "Суонси" плей-оффга чиқди, аммо "Санкт-Галлен"га қарши ўйиндан хулосалар чиқариш керак. Кейинги босқичларда бундай ўйнамаслигимиз керак, у ерда бундай хатоларни тўғирлашга имкон бўлмайди.
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар