UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  1 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  2 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  11 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6

Нидерландия дарвозабони Мика Спигт: "Гуруҳда иркит ўрдакча бўлишни истамаймиз" Янгиликлар

Нидерландия дарвозабони Мика Спигт: "Гуруҳда иркит ўрдакча бўлишни истамаймиз"

Нидерландия футзал терма жамоаси дарвозабони Мика Спигт мундиал олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Август ойи охирида Марокашдаги назорат ўйинларидан сўнг, мураббий тўртта дарвозабонни бир жойга чақириб, улардан учтасини танлади. Улар орасида мен ҳам бор эдим. Жаҳон чемпионатида иштирок этиш улкан тажриба орттиришимизга сабаб бўлади. 

Мен эндигина ўн тўққиз ёшни қарши олдим ва кўпчиликдан анча ёшман. Вазиятга реал қараш керак, Мануэль Куйк термма жамоанинг асосий дарвозабони, мен эса захира ўйинчисиман. Бироқ майдонга тушиш эҳтимоли пайдо бўлса, ажойиб иш бўларди. Агарда бу воқеа содир бўлмаса ҳам, жамоадошларимни қўллаб-қувватлаб, қўлимдан келганича ёрдам бераман.

Мезбон Ўзбекистонга қарши ўйин 12 минг томошабинга мўлжалланган ўйингоҳда ўтказилади. Бизга айтишларича, деярли барча чипталар сотиб бўлинган. Демак, стадион мухлислар билан тўлади. Ҳеч қачон бунчалик кўп ишқибозлар қаршисида ўйнамаганман. Ҳатто Қозоғистонда энг кўпи уч минг киши қаршисида тўп тепганман. 

Тўғри, гуруҳимиздаги барча давлатлар жаҳон рейтингида юқори поғоналарда жойлашган. Бироқ Финляндия ва Озарбайжонга қарши ўйинларда кучли давлатларни ҳам мағлуб этишимиз мумкинлигини исботладик. Гуруҳда иркит ўрдакча (кулгига қоладиган ва заиф кўриладиган маъносида — таҳририят) бўлишни истамаймиз. Биз бир жамоа бўлиб, кейинги босқичга йўл олишимиз мумкинлигини исботлашни истаймиз", деди 19 ёшли дарвозабон.


Эслатиб ўтамиз, Нидерландия терма жамоаси "А" гуруҳидаги илк учрашувини 14 сентябрь куни Ўзбекистонга қарши ўтказади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика