UZ

Сўнгги янгиликлар

21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  0 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  1 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  13 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  7 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  16 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2

Ўзбекистон аёллар МТЖ бош мураббийи Мидори Хонда: "Австралия чартер рейс орқали учади. Бизда эса чартер рейс йўқ" Янгиликлар

Ўзбекистон аёллар МТЖ бош мураббийи Мидори Хонда: "Австралия чартер рейс орқали учади. Бизда эса чартер рейс йўқ"

Аёллар футболи бўйича Париж Олимпиадаси якуний саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон — Австралия ўйини олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида миллий терма жамоамиз бош мураббийи Мидори Хонда ва футболчи Людмила Карачик иштирок этишди

- Эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Авваламбор барчага ассалому алейкум. Биз мана шу, босқичга қадар етиб келганимиз кутилмаган натижа эмас. Биз бунга етарлича тайёргарлик олиб бордик. Йиғинлар давомида бор кучимизни ишга солиб машғулотлар ўтказдик ва эртанги ўйинга яхши тайёргарлик олиб бордик. Эртага чиройли ўйин кўрсатамиз деб ўйлайман.

- Австралия терма жамоаси айрим бир муаммолар сабабли бугун кечаси Тошкентга етиб келади. Австралиянинг кеч қолиши бизга устунлик берадими?

- Ҳа, ушбу жиҳат ўйинга таъсир ўтказади. Шунингдек, бизнинг футболчиларимиз яхши жисмоний ҳолатда ва биз уйда ўйнаётганимиз сабабли бизда кичик устунлик бор.

- Бундан бир босқич аввалги саралаш баҳсларида Японияга қарши ўйин ўтказган эдик. Австралия ҳам Япония каби топ терма жамоа ҳисобланади. Ўша учрашувда биз деярли ҳужум қилмаган ва фақат ҳимояланган эдик. Эртанги бўлиб ўтадиган учрашувда ҳам шундай сценарий такрорланиши мумкинми?

- Ўша учрашувда асосан ҳимояланган эдик, аммо бир нечта хавфли вазият яратган эдик. Карачик каби индивидуал маҳорати кучли футболчиларимиз бор ва улар ҳужумда фаол бўлишади деган умиддаман.

- Мидори хоним сиз Японияликсиз ва Японияда аёллар футболи жуда ривожланган. Австралия ҳам аёллар футболида энг кучли терма жамоалардан бири. Австралия ва Япония каби кучли терма жамоалар билан ўзимизнинг даражамизнинг солиштирсак орадаги фарқ қанчалик катта? Биз нима сабабдан улардан ортдамиз?

- Ўзимнинг ватаним Японияни мисол қилиб келтираман. Японияда 5000 нафар аёллар футболчилар бор, Ўзбекистонда эса уларнинг сони узоғи билан 500 нафар. Фарқимиз шунда.

- Биз дастлабки баҳсни ўйда ўтказишимиз бизга устунлик берадими? Сабаби Австралия икки марта узоқ рейс бажаради. Биз эса фақатгина Австралияга учиб борсак бўлди.

- Менимча йўқ, сабаби улар чартер рейс орқали учишади. Бизда эса чартер рейс йўқ.

 Людмила Карачик

- Людмила, эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз.

- Эртага муҳим учрашувимиз бор. Об-ҳаво шароитларига қарамасдан яхши тайёргарлик кўрдик. Эртанги учрашувга тайёрмиз.

- Кучли Австралияга қарши ҳимоямиз қанчалик мустаҳкам деб ўйлайсиз?

- Биз ўйда ўйнаймиз ва бу шубҳасиз бизга ёрдам беради. Биз эртанги учрашувга тайёрмиз.




Эртага Тошкентда "Ливерпуль", "Арсенал", "Манчестер Сити", "Лион" ва "Реал Мадрид" футболчилари майдонга тушишади         

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика