"Мейну шунчаки аъло даражада тўп тепди" — Фердинанд
28 ноя 2023 16:28
Янгиликлар
"Мейну шунчаки аъло даражада тўп тепди" — Фердинанд
"Кобби Мейну марказий ҳимоячиларга ёрдамлашди, узатмани қабул қилди, 1-2 тегинишда ўйнади, рақиблар ўраб олган бўлса-да, тўп билан яхши ҳаракат қилди. У курашларда фаол бўлди, прессингда қатнашди, ажойиб пас берди. Буни марказий ҳимоячилар ва дарвозабон кутганди, чунки у босим остида ўйнашни биладиган футболчи.
Премьер-лигага худди шундай ўйини орқали кириб келган 18 ёшли йигитларни эслаб кўришга уриндим... Фабрегас номи эсга келди.
Мен Мейну Фабрегас каби яхши деб айтмаяпман, у нисбатан кучлироқ эди. Мен хотиржамлик ҳақида гапиряпман. Мейну шунчаки аъло даражада тўп тепди.
- Асосий таркибда ким афзалроқ: Кобби Мейну ёки Софьян Амрабат? Айни дамда Мейну афзалроқ. У асосий ишларни яхши бажаради. Аммо ҳозирча у фақат битта ўйин ўтказди, келинг, биз унинг кейинги ўйинларига кўпроқ эътибор қаратайлик", – деди Фердинанд.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар