“Металлург”ни кимлар тарк этгани маълум
31 дек 2022 08:30
Янгиликлар
Бир ойлик таътилдан сўнг жамоа аъзолари “Металлург” базасида 2023 йилги мавсум учун илк йиғинга тўпланишди.
"Испаниялик мураббийларимиз кўрсатмасига биноан маҳаллий мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини тиклаш мақсадида жисмоний юкламаларга катта эътибор қаратишди. Шу ўринда жамоа таркибида ҳам бир қатор ўзгаришлар юз берганлигини қайд этиш лозим. Шартнома муддати якунланганлиги сабаб клуб ҳимоячилар Фаррух Иброҳимов, Аббос Отахонов, Анвар Ғофуров, ярим ҳимоячи Ихтиёр Тошпўлатов, ҳужумчилар Бобурбек Фарҳодов, Жасур Холтўраевлар билан хайрлашди. Мазкур футболчиларнинг барчасига “Металлург”даги фаолияти, клуб тараққиётига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирамиз ва уларнинг келгуси фаолиятларига омад ёр бўлишини тилаймиз", дейилади клуб хабарида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди
Фикрлар