UZ

Сўнгги янгиликлар

15:42"Барселона" Ла Лиганинг 1-турида энг ёш таркибни майдонга туширди. Иккинчи ўринда...  0 15:39"Насаф" ҳимоячиси "Шўртан"га қарши ўйинда майдондан четлатилиши лозим эди. Суперлиганинг 19-турида ҳакамлик таҳлили  0 15:10Opta суперкомпьютери: Бундеслигада сенсация бўлмайди  0 14:46Месси яна терма жамоага чақирилди, Файзуллаев энди ўйнай олади, Роналду финалга чиқди - 19 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада  0 14:29Қирғиз Республикаси терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  2 14:16Лутфулла Тўраев "Бунёдкор"га қайтди  5 13:52"Жиззахда Абрамов, Ғузорда Лушчан жамоасининг имконияти юқори" — Павел Соломин   3 13:2944 ёшли дарвозабон жаҳон рекордини янгилади  1 12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  15 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  23 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  5 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  7 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  3

"Металлург"даги "снайпер" ҳақида Янгиликлар

"Металлург"даги "снайпер" ҳақида

Луисма Эрнандес бошчилигидаги "Металлург" бугун Суперлиганинг 8-турида Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлди.


Бунёдкор

Умарали Раҳмоналиев - 18'

Суперлига. 8-тур

10/05/2022, 19:00

1
:
1
Тугади

Металлург

Дамир Темиров - 67'

45'
90'
15'  Суҳроб Иззатов
18'  Умарали Раҳмоналиев
46'  Ғайрат Азизхўжаев (Расул Йўлдошев)
46'  Муҳаммадодил Қаҳрамонов (Маҳмуд Маҳамаджонов)
90'  Авазбек Ўлмасалиев
23'  Исломбек Исоқжонов (Худойшукур Сатторов)
49'  Шоҳназар Норбеков
55'  Дамир Темиров
57'  Саламат Қутибоев (Забиҳилло Ўринбоев)
57'  Иброҳим Ибрагимов (Жасур Холтўраев)
67'  Дамир Темиров
67'  Жасур Холтўраев
80'  Аброр Тошқўзиев (Эргаш Исмоилов)
80'  Фарҳод Бекмуродов (Фаррух Иброҳимов)
83'  Аббос Отахонов
90'  Жасур Холтўраев


Меҳмонлар ўйинда бир киши кам бўлиб ўйнаган бўлса ҳам, якунда ҳисобда ортда бораётиб мувозанатни тиклашга эришди ва ҳақли 1 очкога эга чиқди. Мағлубиятдан қутқариб қолган гол муаллифи эса Дамир Темировдир. Аллақачон жамоанинг муҳим бўлагига айланган ушбу футболчи ҳақида гаплашамиз. 

1998 йилда туғилган ярим ҳимоячи ўтган мавсумнинг бошида "Металлург" билан шартнома имзолаганди. Қайсидир маънода мазкур трансфер ҳозига қадар ўзини оқламоқда, дея оламиз. Дамир Темиров 2021 йилда Суперлигада 25та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол, 1та ассист ёздириб қўйди. Шу билан бирга жамоанинг энг яхши тўпурарига сифатида қайд этилди. Кейинги ўринларда Шаҳзод Нурматов ва Зоҳид Абдуллаев 3тадан гол. 



8-тур. "Локомотив" - "Металлург" 1:3

Голлар: Дамир Темиров 18, Шаҳзод Ғофурбеков 77, Шаҳзод Ғофурбеков 80 

11-тур. "Металлург" - "Навбаҳор" 2:2

Голлар: Дамир Темиров 26, Шаҳзод Ғофурбеков (ассист Дамир Темиров)

18-тур. "Андижон" - "Металлург" 1:2

Голлар: Дамир Темиров 87, Иван Нагаев

21-тур. "Металлург" - "Локомотив" 1:2

Гол: Дамир Темиров (пен) 42





Жорий йил ҳисобидан у учинчи маротаба "қутқарувчи" вазифасини бажарди. 2-турда сафарда "Насаф" билан баҳснинг сўнгги дақиқаларида Аброр Тошқўзиевнинг голига ассистентлик қилган бўлса, "Бунёдкор"нинг эса уйда ғалабани нишонлашига йўл қўйгани йўқ. Ўзбекистон кубогида "Сурхон"га урган суперголи 1:0 ҳисобидаги ғалабани таъминлади. Умумий қилиб айтганда Дамир Темиров борган сари "Металлург"нинг "снайпери"га, бекободлик мухлисларнинг ёқимтойига айланиб боряпти. 



Футболчи бугунги учрашувдан сўнг қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. 

— Ғалабага тенг дуранг десак ҳам бўлади. Бир киши кам бўлиб қолганимиздан сўнг иложи борича гол ўтказиб юбормасликни ўйладик. Чунки бундай паллада биргина хато қимматга тушиши мумкин. Агарда иккинчи голни ўтказиб юборганимизда ҳаммаси тугар эди. Йигитлар билан бирлашиб ҳаракат қилдик. Биз кутган натижа эмас, бироқ қониқиш ҳосил қилдик.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика