UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  0 23:43ЛаЛига. "Реал Овьедо" - "Барселона" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  11 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  61 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  14 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  80 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  73 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  10 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  14 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  3

"Металлург": Таътил якунига етди, йиғин бошланди Янгиликлар

"Металлург": Таътил якунига етди, йиғин бошланди

Илгари хабар берганимиздек, «Металлург» жамоаси аъзолари 15 декабрь эрталабдан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрига етиб келишди.
2015 йилги мавсумга тайёргарлик режалаштирилганидек Янги йилга роппа роса 15 кун  қолганда бошланди.

Шуниси эътиборга сазоворки, бекободликлар таркибида ўтган мавсумда жамоа шарафини  ҳимоя этган футболчиларнинг барчаси етиб келишди. Куннинг иккинчи ярмида футболчилар катта мураббий Микола Шевченко етакчилигида дастлабки машғулотни ўтказишга ҳамулгуришди. 

«Кимёгар» стадионида уюштирилган биринчи кунги машғулотда йигитлар кросс югуришни амалга оширишди. Мухлисларга яхши маълумки, янги мавсумга тайёргарликнинг дастлабки босқичида асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга қаратилади. Уч турт кун мобайнида югуриш, енгил жисмоний машқлар ёрдамида формага киришиб олингач, кунига икки маҳалдан машғулотлар жараёнига ўтилади.

Таркиб хусусида маълумот берадиган бўлсак, юқорида айтиб ўтганимиздек 2014 йилги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган футболчиларнинг барчаси йиғинга етиб келишди. Ҳатто ягона легионер ўйинчимиз Александр Ковалевнинг ҳам сафда эканлиги жамоадошларини хурсанд этмасдан қолмади. Албатта, жамоада жузъий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Бироқбу жараён эртага клуб раҳбарлари, мураббийларнинг футболчилар билан атрофлича суҳбатлишишидан кейин ойдинлашади. Ҳозирнинг ўзида ўтган мавсум ёшлари сафида ўзларини кўрсатишга улгурган бир гуруҳ ўйинчилардан ташқари икки уч нафар янги ўйинчилар ҳам Чирчиққа ташриф буюришган. Бироқ уларнинг тақдири ҳам биринчи йиғиндан кейин ҳал бўлиши кутилмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика