UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  0 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  2 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  0 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  3 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  2 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  8 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  7 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  10 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  13 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  12

"Металлург": Шаҳзодбек Нурматов жамоа тўпурари Янгиликлар

"Металлург": Шаҳзодбек Нурматов жамоа тўпурари

Сўнгги мавсумларда кузатилаётгани каби бу йилги чемпионатда ҳам “Металлург” таркибида рақиблар дарвозасига энг кўп гол киритган ўйинчи Шаҳзодбек Нурматов бўлди.

Унинг аниқ зарбалари “Андижон”, “Қизилқум”, “Шўртан” ва “Навбаҳор” дарвозабонларини 2 мартадан ранжитган бўлса, “Бухоро” ҳамда “Олмалиқ” жамоалари посбонлари 1 мартадан ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди.

“Металлург” тўпурарлари рўйхатида иккинчи  поғонани 7 тадан гол билан Аюбхон Нўъмонов ва Саиджон Абдужабборовлар эгаллаб туришибди. Ярим ҳимоячимиз Муроджон Тошматов рақиблар дарвозаси томон 4 марта йўл топа олган бўлса, Дилмурод Каримов ҳамда Руслан Вагаповлар ўз исми шарифларини 3 мартадан таблога ёздириб қўйишди. Алишер Зиёвуддинов, Шоҳназар Норбеков, Мирғиёс Сулаймоновлар мавсумда икки мартадан муваффақиятга эришишди. 3 нафар футболчимиз – Сардор Расулов,Э Зоҳид Абдуллаев ҳамда Миртўра Акбаровлар 2015 йилги мавсумда 1 тадан гол муаллифлари бўлишди. “Металлург” ҳисобига ёзилган яна битта гол “Олмалиқ” билан сафар ўйинида мезбонлар ҳимоячиси Жаҳонгир Абдумўминов ҳисобига ёзилди.

Бу йилги мавсумда бекободликлар “Шўртан” жамоаси билан ўйинларда юз фоизлик натижа кўрсатишди. “Машъал” ҳамда “Қизилқум” билан ўзаро рақобатда ҳам “Металлург”нинг кўрсаткичи ижобий. Мамлакат вице-чемпиони билан эса ҳар иккала учрашувда дуранг ўйнадик. Ўз навбатида “Нефтчи”, “Бунёдкор” ҳамда “Пахтакор” жамоаларига қарши учрашувларда очко ололмадик. “Сўғдиёна” билан кўрсаткич ҳам манфий. “Металлург” футболчиларининг аниқ зарбаларидан биронта ҳам клуб дарвозаси даҳлсиз қолмади.

2015 йилги мавсум учрашувларида ҳакамлар “Металлург” жамоаси қанот ҳимоячиси Мирғиёс Сулаймоновга 10 та сариқ карчочка кўрсатди. Огоҳлантиришлар боис Сулаймонов мавсумнинг 2 та ўйинини ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

“Металлург”нинг яна 14 нафар ўйинчиси бу йилги чемпионатда огоҳлантирилди. Уларнинг кўрсаткичлари қуйидагича: Жавлон Мирабдуллаев – 8 та, Дониёр Одилов – 7 та, Дилмурод Каримов ва Аюбхон Нўъмонов – 6 тадан, Давронбек Каримқулов, Алишер Зиёвуддинов – 4 тадан, Руслан Вагапов, Саиджон Абдужабборов, Шаҳзодбек Нурматов – 3 тадан, Шоҳназар Норбеков, Муроджон Тошматов – 2 тадан, Ҳикмат Ҳошимов, Зоҳид Абдуллаев, Александр Ковалев – 1 тадан.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика