UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  0 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  3 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  6 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10

“Металлург” ПФК Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб турнир ўтказди Янгиликлар

“Металлург” ПФК Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб турнир ўтказди

Теглар :  Металлург
Бугун “Металлург” футбол мактаби ташаббуси билан Халқаро болаларни ҳимоя этиш кунига бағишланган турнир уюштирилди.

Унда 2007 – 2008 йилларда туғилган болалар жамоалари иштирок этишди. Қатнашчилар орасида Сирдарё вилоятининг Янгиер, Гулистон, Боёвут, Ширин шаҳарларидан ҳамда Бекобод тумани ва Бекобод шаҳри жамоалари иштирок этишди.

2007 йилда туғилган болалар ўртасидаги мусобақада 12 та, 2008 йилда туғилганлар баҳсида эса 8 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боришди. Мусобақа аввалида жамоалар гуруҳ ўйинларида омадларини синаб кўришди ва ярим финалчилар номини аниқлаб беришди. Ярим финал ўйинларидан эътиборан турнир олимпия тизимида ўтказилди.

2007 йилда туғилганлар баҳсида бош соврин учун “Металлург-1” – “Металлург-2” жамоалари ўзаро куч синашишди. Унда биринчи жамоа 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бронза медали учун баҳс “Аякс” (Бекобод ш.) – “Далварзин” (Бекобод т.) жамоалари ўртасида бўлиб ўтди ва унда шаҳарликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

2008 йилда туғилган болалар мусобақаси икки гуруҳда ташкиллаштирилди. Турнир ғолиблигини “Металлург” футбол мактабининг биринчи жамоаси қўлга киритди. Улар финалда “Металлург-3” жамоасини 5:2 ҳисобида таслим этишди. Учинчи ўрин учун ўйинда “Зафар” (Бекобод т.) – “Металлург-2” жамоалари куч синашиб, туман болалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Турнир якунида ғолиб ва совриндорларга “Металлург” ПФК томонидан Кубок, медаль ва дипломлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика