UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49"Манчестер Юнайтед" янги мавсум учун меҳмон либосини тақдим этди  0 17:20"Реал" Саудия Арабистонида ўйнаётган футболчини сотиб олмоқчи   0 16:56"Реал" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  0 16:30"Барселона"нинг Ольмо бўйича таклифи "Лейпциг"ни қониқтирмади  2 16:05"Дўстлик" энди рақибларини "Пахтакор" стадионида қабул қилади  6 15:44"Биз Испаниядан кучсиз эмасдик" — Аббос Файзуллаев  19 15:22"Фулхэм" "Арсенал" футболчиси бўйича таклиф билан чиқди  2 14:59"Манчестер Сити" Хулиан Альвареснинг нархини белгилади  3 14:36"Рома" янги стадион лойиҳасини намойиш этди  1 14:13Алексис Санчес "Удинезе"га қайтиши мумкин  2 13:49"Нефтчи" ва "Навбаҳор"га ўрнатилган тақиқ кучида қолди. Ушбу клублар ёзги трансфер ойнасида хорижлик футболчини рўйхатдан ўтказа олмайди   16 13:25Савич Туркия топ-клубига ўтди  1 13:02Клублар ўртасидаги ЖЧнинг 32 иштирокчисидан 29 таси аниқ!  11 12:39"Ўзбекистоннинг ўйини мен учун кутилмаган воқеа бўлмади" — Испания олимпия термаси устози  21 12:15"Челси" Испаниядан дарвозабон топди  2

“Металлург” назорат учрашувида “Пахтакор” ёшларини мағлубиятга учратди Янгиликлар

“Металлург” назорат учрашувида “Пахтакор” ёшларини мағлубиятга учратди

Суперлигада юзага келган танаффусдан “Металлург” жамоаси мураббийлари унумли фойдаланиб, кеча Қибрайдаги ўқув-машғулорт масканида назорат учрашувини ўтказишди.

Рақиб “Пахтакор” жамоаси ёшлар таркиби бўлди ва ўйинда бекободликлар йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. “Металлург”нинг тажрибали ўйинчилари томонидан киритилган тўртта голга ёш пахтакорчилар жавоб қайтариша олмади – 4:0. Голларнинг учтаси биринчи таймда, биттаси эса иккинчи бўлимда киритилди.

Ўйинда Суперлига вакиллари йирик ҳисобда ғалаба нашидасини суришган бўлишса-да, ёш пахтакорчиларнинг ҳатти ҳаракати ҳам мухлис-у мутахассисларга манзур бўлди. Бекободликларнинг ҳимоя чизиғи ҳамда дарвозабони ишончли ўйнамаганида ёш “шерлар” ўзлари учун анча ижобий натижани қайд этишлари эҳтимоли ҳам йўқ эмасди.

“Металлург” – “Пахтакор” (Ёшлар) – 4:0.
Голлар: 
Ислом Исокжонов (2), Жасур Ҳасанов (9), Павел Пуришкин (17), Зоҳид Абдуллаев (58).
“Металлург”: Жавоҳир Илёсов, Аброр Хусинов, Шерзод Файзиев, Акбар Исматуллаев, Дилёрбек Ирматов, Муҳаммад Исаев, Жамшид Юсупов, Шаҳзод Шайманов, Жасур Ҳасанов, Ислом Исоқжонов, Павел Пуришкин.
Иккинчи таймда майдонга тушганлар: Зоҳид Абдуллаев, Жавоҳир Соҳибов, Зафар Тўраев, Павел Смоляченко, Аброр Тошқўзиев, Саиджамол Давлатжонов, Андрей Шипилов, Худойшукур Сатторов, Муҳаммаджон Султонов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика