UZ

Сўнгги янгиликлар

08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  0 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  5 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  9 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  7 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14

“Металлург” назорат учрашувида “Бунёдкор”ни мағлубиятга учратди Янгиликлар

“Металлург” назорат учрашувида “Бунёдкор”ни мағлубиятга учратди

Бекободнинг “Металлург” жамоаси кеча давралар оралиғидаги илк назорат учрашувини пойтахтда, “Бунёдкор” жамоасига қарши ўтказди.

“Бунёдкор” академияси майдонида кечган учрашув тақдирини Муроджон Тошматов томонидан киритилган ягона гол ҳал этди.

Учрашув жамоаларнинг қарама қарши ҳужумлари остида ўтди. Ҳудудий устунлик мезбонлар томонида бўлди. Бекободликлар эса ҳимояни мустаҳкам ташкил этган ҳолда ўйин суръатини ўзгартириш, тўпни назоратга олиш пайида бўлишди. Бу эса ўз самарасини бермасдан қолмади. 34-дақиқада “қалдирғочлар” жарима майдонларига яқин жойда Шаҳзодбек Нурматовга нисбатан ўйин қоидасини бузишди.

Жарима зарбасини Муроджон Тошматов муваффақиятли ижро этди ва ҳисобни очди. Биринчи таймнинг қолган дақиқаларида ҳамда иккинчи таймда ҳам бир қатор имкониятлар бўлган эрса-да, ҳисоб бошқа ўзгармади ва “Металлург” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бекободликлар навбатдаги кўрик учрашувини ҳам бунёдкорчилар майдонида, 28 июль куни ёшлар таркибига қарши ўтказади. Дастлабки учрашувда Ўзбекистон терма жамоалари йиғинида бўлган Жавлон Мирабдуллаев, шунингдек, кичик жароҳати бор Алишер Зиёвуддинов, Даврон Каримқулов ҳамда Жасур Аҳмедовлар майдонга тушишмади.

“Бунёдкор”(Тошкент) – “Металлург” (Бекобод) – 0:1 (0:1). 25.07.2015. Назорат учрашуви. “Бунёдкор” академияси майдони.
Ҳакамлар:Жасур Мухторов, Зиёвуддин Эркинов, Султонмурод Улфатов.
Назоратчи ҳакам:Марат Исмоилов.
Гол:Мурод Тошматов (34)
Огоҳлантиришлар:Сато Минори (27), Ж.Қаҳрамонов (33), Д.Одилов (40).
“Бунёдкор”:М.Зуҳуров, Ҳ.Каримов, А.Шораҳмедов, А.Ғафуров, В.Карпенко, С.Минори, Ж.Иброҳимов, И.Милошевич, С.Азимов, Ж.Қаҳрамонов, В.Шодиев.
Заҳирадан тушганлар:Д.Жўраев, А.Алимпиевич, Н.Ҳасанов, Н.Мавлонов, Б.Раҳимов, В.Нуриев.
“Металлург”:З.Сафоев, Ҳ.Ҳошимов, А.Ковалев, М.Тошматов, М.Сулаймонов, Р.Вагапов, Д.Одилов, Д.Каримов, С.Расулов, А.Нўъмонов, Ш.Нурматов.
Заҳирадан тушганлар:С.Султонов, С.Абдужабборов, Ш.Норбеков, М.Акбаров, З.Абдуллаев, М.Эсонов, Ф.Нурлибоев, С.Эрматов, А.Рашидхонов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика