UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  4 17:30Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистон билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  6 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   4 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  1 13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  2 12:35Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"да йўқотишлар бор  2 12:13Қозоғистон U-20 мураббийи Ўзбекистондан учралган икки мағлубиятдан сўнг истеъфога чиққанини маълум қилди  10 11:46"Олимпик" футболчи ва ходимлари 5 ойдан бери маош олишмаяпти, клуб ёпилиб кетиши мумкин  8 11:45Осиё Кубоги-2027. Қитъа биринчилигига чиққан жамоалар 18 тага етди  3 11:20Фабио Каннаваро Суперлига 25-турининг 4 та ўйинини стадиондан кузатади  32

“Металлург” – “Навбаҳор”. Превью Янгиликлар

“Металлург” – “Навбаҳор”. Превью

2018 йилги мамлакат миллий чемпионатини "Металлург" ўз уйида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига қарши учрашув билан бошлайди.

Мазкур жамоалар бугунгача кучлилар сафида 43 марта тўқнаш келишган.

Бугунгача ортда қолган ўйинларнинг 11 тасида "Металлург" ғалаба қозонган. Ўн иккита ўйинда кучлар тенг келган бўлса, 20 баҳсда наманганликларнинг ютуғи билан якунланган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбатидаги фарқ "Навбаҳор" фойдасига – 45:65. Ушбу жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршиликларидаги энг йирик ҳисоб 2003 йили қайд этилган. Ўшанда бекободликлар «Навбаҳор»га  0:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган. Бу бекободликларнинг олий лига баҳсларидаги ҳам энг йирик мағлубияти ҳисобланади. Икки мавсум муқаддам “Металлург” “Навбаҳор”ни 5:1 ҳисобида доғда қолдириб, бу жамоалар тўқнашувидаги йирик ғалабасини расмийлаштирди. Унгача бекободликлар “Навбаҳор”ни муқаддам учта тўп фарқи билан ютганди.

Навбаҳорчилардан мазкур тўқнашувларда энг кўп муваффақиятга эришган футболчи Шуҳрат Мирхолдиршоев саналади. У бекободликлар дарвозасига 12 та тўп киритган. “Металлург” жамоасидан эса Зоҳид Абдуллаев рақиблари дарвозасини 7 марта ишғол этган.

Бу йилги мавсумда жамоалар уч марта тўқнаш келишди. Улардан иккитасида ҳисоб очилмаган бўлса, яна биттасида наманганликлар зафар қучишган. Бекободдаги ўйин 2018 йил ҳисобидан тўртинчи баҳс бўлади.

Жамоаларнинг Бекободда ўтказилган сўнгги олти учрашуви:
2018  “Металлург” – “Навбаҳор” – 0:0
2017  “Металлург” – “Навбаҳор” – 0:0
2016  “Металлург” – “Навбаҳор” – 5:1
2015  “Металлург” – “Навбаҳор” – 2:3
2014  “Металлург” – “Навбаҳор” – 2:0
2013  “Металлург” – “Навбаҳор” – 2:1



Танишинг, рақиб: “Навбаҳор” (Наманган)

“Навбаҳор” мамлакатимизнинг энг номдор жамоаларидан бири ҳисобланади. Мустақиллик йилларида наманганликлар бир марта Ўзбекистон чемпиони (1996) бўлишди. Уч марта Ўзбекистон кубогини бошлари узра баланд кўтаришган бўлишса (1992, 1995, 1998), бир марта суперкубок соҳиблари ҳам бўлишган (1999). Шунингдек, “Навбаҳор” чемпионатларимизда 8 марта бронза медали билан тақдирланган ва бу борада фақатгина Қаршининг “Насаф” жамоасидан ортда қолаяпти, холос.

Наманган шаҳрида футбол клубига 1974 йилда асос солинган бўлиб, у турли йилларда “Текстильшик” (1974-80), “Автомобилист” (1984-87) номлари билан юритилган. 1981-83 ҳамда 1988 йилдан то ҳозирги кунгача “Навбаҳор” номи билан ўйнаб келаяпти.

Жамоанинг Ўзбекистон чемпионатларидаги тўпурари Шуҳрат Мирхолдиршоев. У наманганликлар таркибида ўтказган 144 ўйинида рақиблари дарвозасига 127 та гол киритган. Биз учун аҳамиятли жиҳати шундаки, Мирхолдиршоев футболчилик фаолиятини 1999 йилда айнан Бекободда – “Металлург” жамоаси таркибида бошлаган. “Навбаҳор”да эса 2000 – 2004 йилларда ўзининг тўпурарлик қобилиятини намойиш этган. У фаолияти давомида жами 222 та гол киритиб. Геннадий Красницкий клуби аъзоси бўлган.

 “Навбаҳор” бугунгача Ўзбекистон чемпионатларида 799 та учрашув ўтказиб, шулардан 378 тасида ғалаба қозонган. 154 ўйинда дуранг қайд этиб, 267 учрашувда ютқазган. Киритилган ва ўтказиб юборилган голлари нисбати 1351:975. Чемпионатдаги энг йирик ғалабаси – 10:0 (2006 йил, “Хоразм”). Энг йирик мағлубияти эса – 0:7 (2009, “Пахтакор”). Яна битта эътиборга молик учрашув, бу сермаҳсул ўйини – 10:3 (1996, “Косонсой”). Энг йирик мағлубияти – 0:7 (2009, “Пахтакор”).



Металлург

Исломбек Исоқжонов - 47'

Superliga 1-6. 29-тур

04/11/2018, 16:00

0
:
1
Тугади

Навбаҳор

45'
90'
47'  Исломбек Исоқжонов

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика