"Металлург": Мавсум олдидан сўнгги назорат учрашувида ғалаба
24 фев 2018 08:49
Янгиликлар
"Металлург": Мавсум олдидан сўнгги назорат учрашувида ғалаба
Рақиб ўтган мавсум чемпионатда еттинчи ўринни эгаллаган Муборакнинг “Машъал” жамоаси бўлди. Қизиқарли, муросасиз руҳда утган учрашувда бекободликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйин тақдирини ҳал этувчи голни пойтахт вилояти вакиллари стандарт вазиятдан киритишди. 74-дақиқада бурчакдан етказиб берилган тўпни Аббос Отахонов боши билан уриб рақиб дарвозаси тўрига туширди.
Бекободликлар рақиблари дарвозасини шундан кейин ҳам ишғол этишга муваффақ бўлишганди. Бироқ Зоҳид Абдуллаевнинг киритган голини қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатда деб баҳолади ва инобатга олмади. Бундан ташқари ҳам бекободликлар яна бир қатор вазиятлардан фойдалана олишмади. Ўз навбатида учрашув қаҳрамонларидан бири сифатида “Металлург” посбони – Зафар Сафаевни ҳам мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Боиси у камида уч-тўрт вазиятда жамоасини муқарра голлардан сақлаб қолди. Икки марта эса тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
Мураббийлар шу куни “Металлург” таркибида шуғулланаётган барча ўйинчиларга майдонга чиқиш имкониятини беришди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар