

Негаки жамоа охирги уч учрашувни ғалаба билан якунлади.
Бекободликлар уйда "Насаф" ва "Қизилқум", сафарда эса "Обод"ни мағлуб этишди. Мана шу уч ўйинда "Металлург" 8та гол уришнинг уддасидан чиқди.
Айни пайтда жамоа турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди ва ўз аҳволини анча яхшилаб олган. Худди "Металлург" каби "Локомотив" ҳам охирги учта учрашувни ғалаба билан якунлади. "Темирйўлчилар" "Динамо", "Бухоро" ва "Нефтчи" клубларидан устун келишди.
"Металлург" кейинги турни 25 июнь куни Фарғонада "Нефтчи"га қарши ўтказади.




