UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

"Металлург” Чорвоқдан қайтиб келди Янгиликлар

"Металлург” Чорвоқдан қайтиб келди

Мамлакат миллий чемпионатининг иккинчи даврасига тайёргарлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси биринчи ўқув-машғулот йиғинини якунлади.

Пойтахт вилоятининг Бўстонлиқ тумани Чорвоқ сув омбори ёнида жойлашган “Металлург” сиҳатгоҳида олиб борилган машғулотлар асосан футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини маромига етказишга қаратилди. Ҳар куни ўйинчиларга икки маҳалдан жисмоний юкламалар берилди. Мураббийлар томонидан танланган машғулотлар жамланмаси анчагина оғир, шунинг баробарида қизиқарли бўлганлигини эътироф этиш лозим. Асосий таркиб ҳам, ёшлар таркиби ҳам ўн кун мобайнида бир неча марта кросс югуришларини амалга оширишди.

Шу ўринда жамоадаги ўзгаришлар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтсак. “Обод” футболчилари Дониёр Ҳасанов, Аброр Ҳусиновлар билан шартнома имзоланган бўлса, “Бунёдкор” ярим ҳимоячиси Жавоҳир Эсонқулов “Металлург”да ижара асосида ьўп сурадиган бўлди. Жамоа кўригида бўлиб турган Қадамбой Нурметовнинг клубда қолиш қолмаслиги назорат учрашувларидан кейин маълум бўлади. Биринчи даврада “Металлург” шарафини ҳимоя этган ҳимоячи Вусол Магеррамов “Олмалиқ”қа, ярим ҳимоячи Дониёр Исмоилов эса “Динамо” жамоасига ижарага берилди. “Бунёдкор” жамоасига тегишли бўлган марказий ҳимоячи Ислом Қобиловнинг ОЧ саралаш баҳсларидан сўнг ўз клубига қайтиши кутиляпти. Шунингдек, биринчи даврадан кейин “Металлург” ҳимоячи Камронбей Копадзе, ярим ҳимоячи Фарҳод Намозов ва ҳужумчи Тимур Усмоновлар билан дўстона хайрлашди. Клуб мазкур футболчиларга биринчи давра мобайнидаги ҳамкорлиги учун миннатдорчилик билдиради.

“Металлург” футболчилари навбатдаги йиғинга 18 июлдан Чирчиқ шаҳрида тўпланишади. Клубнинг асосий таркиби “Бунёдкор”, “Қизилқум” ва “Истиқлол” жамоалари билан, ёшлар таркиби эса “Локомотив”, “Олмалиқ” (уйда ва сафарда) ёшлари ҳамда “Янгиер” жамоалари билан кўрик-назорат учрашувларини ўтказишга келишиб олган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика