UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  6 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1

“Металлург” бош мураббийи “Сурхон”га қарши учрашувда техник зонага қўйилмайди Янгиликлар

“Металлург” бош мураббийи “Сурхон”га қарши учрашувда техник зонага қўйилмайди

“Металлург” бош мураббийи Жасур Абдураимов Coca-Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган “Турон”га қарши учрашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этмади.

Шу тариқа у, “2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 20.6-бандини бузгани учун моддий жаримага тортилганди.

Жасур Абдураимов 13-турдан ўрин олган “Қизилқум” клубига қарши учрашувдан кейин ҳам матбуот анжуманида қатнашмади ва икки қайта Регламент талабларини бузди. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Абдураимовнинг лицензиясини навбатдаги тур учун бекор қилади. Яъни, Жасур Абдураимов 15-турдан ўрин олган “Сурхон”га қарши учрашув вақтида кийим алмаштириш хонасидан тўғри мухлислар секторига йўл олади, учрашув комиссари техник зонанинг захира ўриндиқлари жойлашган қисмига Жасур Абдураимовни қўймайди.

Шунингдек, 12-турдан кейин чиқарилган қарор бўйича “Металлург” футбол клуби Жасур Абдураимов жаримасини тўлаб бермагунга қадар, бош мураббий клубнинг келаси учрашувларида ҳам техник зонага киритилмайди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика