UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  24 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  3 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0

“Металлург”: Биринчи йиғин якунланяпти Янгиликлар

“Металлург”: Биринчи йиғин якунланяпти

Теглар :  Металлург
Пойтахт вилоятининг “Металлург” жамоаси анъанага мувофиқ янги мавсумга ҳам тайёргарликни Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгар” стадионида олиб бораяпти.
Мураббийлар штаби ўтган йилги асосий таркиб ҳамда ёшлар таркиби ўйинчилари билан аввалиги бир маҳалдан, йиғин охирига келганда икки мартадан жисмоний тайёргарликни тиклаш машқларига катта эътибор қаратишди. 30 декабрь куни тушликдан кейин футболчиларга Янги йил байрами таътили берилади. Таътил 4 январга қадар давом этади.

Иккинчи йиғинни ҳам бекободликлар Чирчиқ шаҳрида бошлашади. Бу йиғинда кўрик-назорат учрашувларига катта ўрин ажратилади. Дастлабки назорат ўйини январь ойининг биринчи ўн кунлигида “Қўқон 1912” жамоасига қарши ўтказилишига келишиб олинди. Биринчи йиғин давомида жамоанинг ўтган йилги асосий таркиби сақлаб қолинганлиги маълум бўлди. Фақатгина ўтган мавсум “Бунёдкор”дан ижара асосида “Металлург”га келиб тўп сурган футболчилар пойтахтликлар ихтиёрига қайтиб кетишди. Уларнинг тошкентликлар сафида қолиш-қолмаслиги иккинчи йиғингача аниқланади. Шунингдек, 2016 йилги мавсум иккинчи ярмидан “Металлург”да фаолият олиб борган Шерзод Жалилов ҳамда Фаррух Шотурсуновлар бошқа жамоаларда янги мавсумга тайёргарлик кўришяпти. Иқтидорли ярим ҳимоячиларимиздан яна бири – Жаҳонгир Абдумўминов эса Таиланд жамоаларидан бирида кўрикдан ўтмоқда. Ўз навбатида “Металлург” мураббийлари ҳам жамоани кучайтириш мақсадида бир қатор тажрибали ўйинчиларни кўз остларига олишган. Бу борадаги янгиликлар ҳақида ҳам иккинчи йиғин пайтида маълумот берамиз.

"Металлург" клуби матбуот хизмати
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика