Рустам Мирсодиқов бошчилик қилаётган жамоа дастлабки 4та турдан сўнг 0 очко билан мусобақа жадвалининг охирги поғонасини эгаллаб турибди.
Сўнгги бор бундай омадсиз старт 2007 йилги мавсумда қайд этилганди. Ўша йил ҳам "Металлург" илк тўртта баҳсда ютқазиб қўйганди. Ундан кейин нима бўлган дейсизми? 5 ва 6-турларда яна мағлубият, 7 ва 8-турда дуранг! Яъни дастлабки 8та турдан сўнг "Металлург" 2 очко жамғарганди. Фақат 9-турга келиб Бекобод клуби ғалаба қозонганди. Мавсум охирида эса 16 жамоа орасида 15-ўринни олган жамоа олий лигада қолган.
Бу йил нима бўлишини кўрамиз. 5-турни "Металлург" ўз майдонида Наманганнинг "Навбаҳор" клубига қарши ўтказади.