Мессини қўполлик ишлатмасдан тўхтатиб бўлмайдими?

Tolibjon Qosimov
13 окт 2017, 20:32
"Атлетико" ҳимоячиси Филипе Луис "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида илиқ фикр билдирди.

"Месси жуда ҳам кучли. Айнан у сабаб "Барселона" сўнгги йилларда муваффақиятга эришмоқда, гарчи клубда доимо турли можаролар юзага чиқаётган бўлса ҳам. Месси шу қадар яхшики, "Барселона" ҳеч нарсага қарамай барибир ғалаба қозонмоқда.

Месси ва Роналду мавсумда 50тадан гол урганда, одамлар ҳимоячиларни айблашади. Лекин, қолганлар шунча ура олмаяптику, ҳимоячилар эса ўша-ўша. Қолганларга гол уриш қийин, уларга эса - осон. Месси ва Роналду - умуман бошқа даражадаги ўйинчилар.

Мессини қўполлик ишлатмасдан тўхтатиб бўлмайди. Қачон у бирга бир ҳолатда алдаб ўтмоқчи бўлса, мен 20та вазиятдан фақат биттасида тўпни ундан тоза олиб қўя оламан. Унга қарши бошқача жиҳатлар зарур", - деди Луис.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-english.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›