Мессига ПСЖ ва "Интер" қизиқмоқда. Клублар унинг отаси билан алоқага чиқишган

Alisher
21 авг 2020, 14:38
"Барселона" етакчиси Лионель Мессининг тақдири сўроқ остида.

Mundo Deportivo журналисти Франсеск Агиларнинг ёзишича, аргентиналик футболчига ПСЖ ва "Интер" клублари қизиқмоқда. Ушбу клублар футболчи атрофида воқеалар борасида Мессининг отаси билан боғланган.

Франция клуби Месси билан шартнома имзолаш имкониятларини ўрганди ва трансферни УЕФАнинг санкцияларисиз қай тариқа амалга оширишни билади. Париж аргентиналикка ва унинг рафиқаси Антонеллага ёқади, у ерда уларнинг кўплаб дўстлари яшашади.

"Манчестер Сити" ўз навбатида форвардни таклиф қилиш бўйича ҳали ҳаракатни ҳам бошламади. Қайд этиш керакки, Месси бир неча ойдан буён "Барселона"дан кетиш ҳақида ўйлаяпти. Унга клубдаги иш тартиби ва "Барса" атрофидаги атмосфера ёқмаяпти.

Кеча Месси ва "Барселона"нинг янги бош мураббийи Рональд Куман ўртасида суҳбат бўлгани ва унда Лео кетишга қарор қилганини айтгани борасида хабарлар янграганди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FApor_elmundo