Месси югуриш машқларига киришди
03 дек 2013 10:37
Янгиликлар
Месси югуриш машқларига киришди
“Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси, ноябрь ойида олган жароҳатининг муолажа жараёнини иккинчи босқичига киришди.
Аргентинада даволанаётган футболчи, душанба куни биринчи маротаба енгил югуриш машқларини бошлади. Бундан ташқари Месси оёқ мушакларини мустаҳкамлаш учун тренажёрда машқлар ҳам олиб бораяпти.
Пайшанба куни Месси яна бир маротаба тиббий кўрикдан ўтказилиб, тузалиш жараёни қандай бораётганига аниқлик киритилади.
Эслатиб ўтамиз, Месси Испания чемпионатининг 13-туридан ўрин олган “Бетис”га қарши ўйинда жароҳат олган эди.
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар