Месси яна бир натижа бўйича "Барселона"да биринчи ўринга чиқиб олди
13 авг 2018 07:30
Янгиликлар
Месси яна бир натижа бўйича "Барселона"да биринчи ўринга чиқиб олди
"Барселона" ҳамда "Севилья" ўртасидаги Испания Суперкубоги учун баҳс Каталония клубининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ушбу ғалаба кўк-анорранглилар ҳужумчиси Лионель Месси учун ўзгача аҳамиятга эга. Аргентиналик форвард бу баҳсда "Барселона"даги 33-совринини қўлга киритди ва клуб тарихидаги энг кўп соврин ютган футболчига айланди. Аввалги энг яхши натижа Андрес Иньестага тегишли эди. Иньеста "Барселона" билан 32та турнирда ғолиб чиққан.
Фикрлар