Месси Сингапурга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб юбориши мумкин

Aslanov Jasurbek
10 июн 2017, 15:54
"Барселона" ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси 13 июнь куни бўлиб ўтадиган Сингапурга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб юбориши мумкин.

Маълумотларга кўра, аргентиналик форвард 30 июнь куни Антонелла Рукуццо билан бўлиб ўтадиган тўйга тайёргарлик кўраётгани туфайли баҳсда иштирок этмайди.

Худди шундай сабабга кўра Сингапурга қарши баҳсни Николас Отаменди ҳам ўтказиб юборади. Унинг тўйи 16 июнь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Clarin