Месси Сарранинг рекордини такрорлади
19 май 2019 22:15
Янгиликлар
Месси Сарранинг рекордини такрорлади
«Барселона» форварди ЛаЛиганинг якунланган мавсумида чемпионат тўпурарлигини қўлга киритди.
У рақиблар дарвозасини 36 бора ишғол этди ва фаолиятида олтинчи маротаба Пичичи совринига эга чиқди. Аргентиналик футболчи тўпурарлик бўйича чемпионат рекордчиси Тельмо Сарранинг натижасини такрорлади. Месси ва Саррадан кейинги ўринларда эса 5тадан Пичичи билан Уго Санчес, Альфредо Ди Стефано ҳамда Кини турибди. Ференц Пушкаш ушбу совринни 4 марта қўлга киритган бўлса, Криштиану Роналдуда 3та титул бор.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар