

33 ёшли аргентиналик ушбу мавсум Испания чемпионати доирасидаги 24 ва 25-голларини расмийлаштирди. Месси қаторасига 12 мавсумдан буён чемпионатда камида 25 та гол урмоқда. Бу яна битта рекорд.
"Ювентус" форварди Криштиану Роналдунинг бу борадаги кўрсаткичи охирги 12 мавсумдан 11 тасида 25+ гол. 2018/2019 йилги мавсумда португалиялик А Серияда 21 та гол уришга эришган.




