Месси ПСЖ сафида бошқа майдонга тушишни хоҳламайди
05 май 2023 13:51
Янгиликлар
Месси ПСЖ сафида бошқа майдонга тушишни хоҳламайди
Ҳужумчи Лионель Месси ортиқ ПСЖ таркибида майдонга тушишни истамайди.
Аввалроқ клуб аргентиналикни келишмаган ҳолда Саудия Арабистонига кетиб қолгани учун жазолаганди. Хабар қилинишича, футболчи жазоланганидан кейин ПСЖ футболкасида майдонга тушишни тасаввур ҳам қила олмаяпти. Бундан ташқари, трибуналардан янграётган ҳуштаклар ҳам футболчини ранжитган. Шартномани бузиш ҳақида ҳозирча музокара бошланмаган.
Эслатиб ўтамиз, Лионелнинг парижликлар билан шартномаси мавсум охиригача мўлжалланган.
Фикрлар