Месси Маскерано ва Гаго билан хайрлашди
16 ноя 2020 20:23
Янгиликлар
Месси Маскерано ва Гаго билан хайрлашди
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятини якунлашга қарор қилган Аргентина термасидаги собиқ жамоадошлари Хавьер Маскерано ва Фернандо Гаго тўғрисида гапирди.
"Узоқ вақт давомида мен билан бирга бўлган жамоадан 2 киши футболни тарк этди. Улар билан хайрлашиш имкониятидан фойдаланиб қолмоқчиман.
Фер, умид қиламанки, тез орада тузалиб кетасан. Учрашганимизга 17 йил бўлди. Сен билан терма жамоа кийиниш хонасида бирга бўлиш, клуб даражасида сенга қарши ўйнаш жуда ёқимли эди. Орзуларингни рўёбга чиқаришда давом этишингга тилакдошман.

"Реал" ва Аргентина терма жамоаси собиқ хавбеки Гаго фаолиятини якунлади
Маск ҳақида нима дейиш мумкин, йиллар давомида бирга бўлдик. Аргентина терма жамоаси ва "Барселона"да бахтли онлар, оғир кунларни бошдан ўтказдик. Кетганингдан бери сени соғинамиз. Сенга ва оилангга энг яхши тилакларни тилайман!" – деб ёзди Месси инстаграмдаги саҳифасига.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Фикрлар