Месси келаси мавсум ПСЖда қолади

Alisher
19 мар 2022, 18:50
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси клубдан кетишни режалаштирмаяпти.

У парижликлар раҳбариятига келаси мавсумни жамоада ўтказмоқчи эканлигини хабар қилган.

34 ёшли Месси "Барселона"дан 2021 йилнинг ёзида шартномаси якунланганидан сўнг кетган эди. Форвард 10 августда ПСЖ билан 2022/23 йилги мавсум сўнггига қадар шартнома имзолаган эди.

Футболчи 2021/22 йилги мавсум 17та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 6та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: France Football

Сўнгги янгиликлар

Барча ›