Месси жароҳат олди, энди у тиббий текширувдан ўтади
26 июн 2024 13:52
Янгиликлар
Месси жароҳат олди, энди у тиббий текширувдан ўтади
Бугун тонгда Аргентина терма жамоаси Копа Американинг 2-тури доирасида Чилига қарши баҳс олиб борди.
88-дақиқада Лаутаро Мартинез томонидан киритилган ягона гол амалдаги Жаҳон чемпионларига ғалаба тақдим қилди.
Ана ўйин давомида аргентиналиклар сардори Лионель Месси ўнг сонининг ҳаракатлантирувчи мушакларини шикастлаб олди. Леога ўйин давомида тиббий ёрдам кўрсатилди, аммо у энди чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтади.
"Жароҳат мени безовта қилди, лекин ўйинни охирига етказиб қўйишни уддаладим. Ҳаммаси жиддий эмас деб умид қиламан. Кўрамиз, шифокорлар нима дейишар экан", - деди Месси "TyC Sports" телеканалига берган интервьюсида.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар