Месси ҳақида чизилган сурат 6 йил ўтиб ҳақиқатга айланди
25 мар 2019 14:01
Янгиликлар
Месси ҳақида чизилган сурат 6 йил ўтиб ҳақиқатга айланди
Аммо чизилган сурат жонланганини эшитмаган бўлсангиз керак.
Олти йил олдин бангладешлик талаба Суас Найян Лионель Мессига атаб сурат чизди. Унда аргентиналикни яшил-оқ либосдаги кўплаб футболчилар тўхтатишга уринаётгани акс этган. 2013 йил ушбу сурат Plaantik номли саҳифада эълон қилинди.
Ушбу воқеа 2019 йилнинг 17 мартида, "Бетис" - "Барселона" учрашувида содир бўлди. Мессини рақиблар таъқиб қилмоқда, футболкасида тортишмоқда, Месси эса бошини эгиб қочаяпти. Аргентиналик ўша учрашувдан олдин соқолини олган эди. Форвард ушбу баҳсда хет-трик қайд этди.
Найяннинг сўзларига кўра, у "Бетис" ҳамда "Барселона" ўйинини томоша қилган, аммо ушбу вазиятга эътибор қаратмаган экан.
"Менинг ягона суратим каминага катта шуҳрат келтирганидан хурсандман. Уни испан, Аргентина, ҳинд ОАВ ҳаммага намойиш этишди. "Барселона" футболкаси жуда ёрқин, Месси ажралиб туриши учун рақибларни оқ-яшил формада чизганман. Айнан "Бетис" ҳақида ўйлаганим йўқ. "Барселона" мухлисиман. Роналду ва Хавига атаб суратлар чизмоқчи бўлганман, аммо Месси суратидан сўнг бошқа ишларимни якунлай олмадим" - дейди Найян.
Фикрлар