UZ

Сўнгги янгиликлар

00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  1 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  2 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  11 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  14 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1

Месси билан эксклюзив интервью ташкил этилди (тўлиқ) Янгиликлар

Месси билан эксклюзив интервью ташкил этилди (тўлиқ)

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси клубда қолишини эълон қилгандан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Мен доим клубни ҳаммасидан юқори қўйганман. Кўп марта "Барселона"дан кетишим мумкин эди.

Пул? Ҳар йил мен кетишим ва "Барселона"дагидан кўп топишим мумкин эди. Бу менинг уйим эканлигини доим айтганман, мен шуни ҳис қилганман ва шу давом этмоқда. Ҳар қандай жой бу ердан яхши бўлишини тасаввур қилиш қийин. Мен ўзгаришлар, янги мақсадлар ва янги нарсаларга эҳтиёж сезгандим.

Мен "Барса"да ўйнашни давом эттираман, кетишга бўлган кучли хоҳишим, ишимга таъсир қилмайди. Максимум ҳаракат қиламан. Доим ғалаба қозонишни хоҳлаганман. Мен рақобатбардош бўлишни хоҳлайман, ютқазиш эса ёқмайди. Доим клуб, ўйинчилар ва ўзим учун энг яхшисини хоҳлайман.

Биз Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш учун керакли ёрдамни ололмаётганимизни айтдим. Аслида эса ҳозир ҳам нима бўлишини билмайман. Янги мураббий келди ва унинг янги ғоялари бор.

Бу яхши, аммо биз жамоанинг бунга қандай муносабатда бўлишини, бу ғоялар энг юқори даражада курашишга имкон берадими ёки йўқ, кўриб чиқишимиз керак. Шуни айтишим мумкинки, мен қоламан ва "Барселона" учун бор кучимни бераман.

Мен клуб раҳбариятига, шу жумладан президентга кетишни хоҳлаётганимни айтдим. Мен уларга буни йил бўйи айтдим. Бошқа томонга қадам босиш вақти келди деб ҳисобладим.

Клубга ёшроқ ўйинчилар, янги футболчилар кераклигига ишончим комил эди. "Барселона"даги вақтим охирига етиб келди деб ҳисоблагандим. Бундан жуда азоб чекдим, чунки мен доим фаолиятимни шу ерда якунлашни хоҳлашимни айтганман.

Бу жуда қийин йил бўлди. Машғулотларда, ўйин пайтида ва кийим алмаштириш хонасида менга жуда қийин эди. Ҳаммаси мен учун қийин бўлди, вақт келгани сабаб янги мақсадларни қидиришни бошладим.

Бунга "Бавария"га қарши Чемпионлар Лигасидаги ўйин натижаси сабаб бўлмади, йўқ. Мен бу қарорни узоқ вақт ўйладим. Мен бу ҳақда президентга хабар қилдим, у эса мени ҳар мавсум сўнггида ўзим учун қарор чиқаришим мумкинлигини айтди, аниқроғи ҳаммасини ўзим ҳал қилишимни. У сўзининг устида турмади.

Рафиқам ва болаларимга кетмоқчи эканлимни айтганимда, қаттиқ драма бўлди. Бутун оилам йиғлади, болаларим Барселонадан кетишни ва мактабларини ўзгартиришни хоҳлашмади. Аммо, мен олдинга қарардим. Мен энг юқори даражада ўйнашни, совринлар ютишни, Чемпионлар Лигасида мусобақалашишни хоҳлайман. Турнирда ютишингиз ва ютқазишингиз мумкин, сабаби бу жуда қийин нарса, аммо курашиш керак.

Матео (Мессининг ўғли) ҳали кичкина ва бошқа жойга кўчишни ва у ерда бир неча йиллар яшаш нима эканлигини тушунмайди. Тьяго (Лионелнинг катта ўғли) телевизордан ниманидир эшитди ва менга саволлар берди. Мен унинг бошқа жойга кўчиб ўтишини ва янги мактабга боришга мажбурлаяпти деб ўйламаслигини умид қилгандим. У йиғлаб юборди ва деди: "Мен ҳеч қаерга кетмайман". Бу жуда оғир эди.

Болаларим шу ерда ўсишди. Кетиш истагининг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ. Бу мен учун, клуб учун керак эди ва бу барча учун яхши бўлар эди. Рафиқам эса қалбимдаги оғриқларга қарамасдан, мени қўллаб-қувватлади ва ҳамроҳ бўлди.

"Барселона"га содиқлигимга шубҳа қилган одамлардан ва журналистлардан эшитган нарсаларим мени чинакамига хафа қилди. Улар шундай гаплар айтишдики, ҳудди мен буларга лойиқ эмасдек эдим. Бу менга одамларни ҳақиқий кўз билан кўришимга ёрдам берди.

Футбол олами жуда мураккаб, унда сохта одамлар кўп. Ушбу воқеа уларнинг кўпчилигини таниб олишимга ёрдам берди. Менинг бу клубга муҳаббатимни шубҳа билан гапиришганда бу нарса жуда оғир ботди. Келажакдаги фаолиятим қандай ривожланишидан қатъи назар "Барса"га бўлган севгим ҳеч қаерга кетмайди.

Улар мени 10 июндан олдин кетишни хоҳлаганимни айтмаган деб айбдор қилишди. Аммо биз июнь ойида ҳам чемпионатда ўйнадик, бу ланати вирус барча тақвимни ўзгартирди.

Шу сабабдан мен клубда ўйнашни давом эттирдим. Президент менга кетишнинг ягона йўли 700 миллион евро тўлаш эканлигини айтди.

Мен ҳеч қачон "Барса" билан судлашмайман, чунки менга ҳамма нарсани берган бу клубни севаман. "Барселона" менинг ҳаётим", - деди Лео.



Шундай қилиб "Барселона", умуман футбол афсонаси камида яна 1 йил Испанияда тўп тепадиган бўлди.


Алишер Остонов таржимаси



Рейтинг: +68   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика