Месси "Бетис"га қарши учрашвда ҳам майдонга тушмайди
25 авг 2019 09:45
Янгиликлар
Месси "Бетис"га қарши учрашвда ҳам майдонга тушмайди
"Барселона" ҳужумчилари Лионель Месси, Луис Суарес ва Усмон Дембеле Ла Лига 2-тури доирасида "Бетис"га қарши беллашув қайдномасидан жой олишмайди.
Бу ҳақда каталонияликлар клуби расмий сайти хабар бермоқда.
Ушбу ҳужумчилар жароҳатдан тикланиш билан банд. Шунингдек, каталонияликлар посбони Нео ҳам икки ҳафта олдин қўлини синдириб олганлиги сабаб айни пайтда сафдан чиққан.
"Барселона"нинг "Бетис"га қарши беллашув қайдномасидан 16 ёшли Ансу Фати жой олди. Мураббийлар штаби қарорига кўра, ҳимоячилар Тодибо ва Ваге, шунингдек ярим ҳимоячи Аленья ушбу учрашувда майдонга тушишмайди.
"Бетис"га қарши тўлиқ таркиб қуйидаги футболчилардан иборат:
дарвозабонлар - тер Штеген, Пенья
ҳимоячилар -Семеду, Пике, Лангле, Альба, Умтити, Фирпо
ярим ҳимоячилар -Ракитич, Бускетс, Артур, Рафинья, Роберто, де Йонг, Видаль
ҳужумчилар - Гризманн, Фати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар