Месси “Барселона” – “Лас Палмас” учрашуви мухлислар билан ўтишини истаган
04 окт 2017 01:34
Янгиликлар
Месси “Барселона” – “Лас Палмас” учрашуви мухлислар билан ўтишини истаган
Эслатиб ўтамиз,
1 октябрь куни ўтказилган баҳс Каталония мустақиллиги учун ўтказилаётган
референдум сабаб қолдирилиши ҳам мумкин эди.
Дастлаб “Барселона” раҳбарияти учрашувни қолдириши ниятида бўлса, аммо Испания лигаси мутасаддилар бунга қарши бўлишган.
Sport.es нашрининг хабарига кўра, биринчилардан бўлиб Пике сўзга чиқиб, бу шароитда ўйин ўтказилмаслиги лозимлигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, сайлов ўтказилаётган жойлардаги манзара шармандалик билан баробар. Пикенинг гапларига ярим ҳимоячи Серхи Роберто ҳам қўшилган.
Қачонки клубдагилар агар ўйин қолдирилган тақдирда жамоа очколардан маҳрум қилиниши мумкинлиги ҳақида билишгач, қарама-қарши фикрлар пайдо бўлган. Жамоа ҳужумчиси Лионель Месси клуб олти очко йўқотишидан хавотирда эканлигини айтган. Аргентиналик футболчи мухлислар билан ўйнаш лозимлигини айтган.Ушбу ҳолатда ҳам, агар мухлислардан кимдир ўйинни тўхтаташи майдонга чиқиб кетса, клубга жарима санкциялари қўлланилишини айтган.Натижада "Барселона" президенти ўйинни ёпиқ эшиклар ортида ўтказишни таклиф қилган. Жамоа сардори Андрес Иньеста ва бошқа футболчилар, шунингдек, бош мураббий Эрнесто Вальверде ҳам ушбу таклифни қўллаб-қувватлаган.
Фикрлар