UZ

Месси ассистлар бўйича 6-маротаба хет-трикка эришди Янгиликлар

Месси ассистлар бўйича 6-маротаба хет-трикка эришди

Франция чемпионати 15-турида ПСЖ 3:1 ҳисобида “Сент-Этьен”ни таслим этди.

Парижликлар форварди Лионель Месси жамоасининг барча голларига ҳаммуаллиф бўлди. 34 ёшли футболчи фаолияти давомида олтинчи маротаба ассистлар бўйича хет-трик қайд этди (“Барселона”да 4 марта, Аргентина ТЖ ва ПСЖда биттадан).

Месси жорий мавсум Лига 1'да 7 ўйинда қатнашиб, 1+3 натижа кўрсатиб турибди.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика