Месси аргентиналик вингерни ПСЖга олиб келмоқчи
14 ноя 2022 19:10
Янгиликлар
Месси аргентиналик вингерни ПСЖга олиб келмоқчи
Ҳуқуқлари Римнинг "Лацио" клубига тегишли бўлган Аргентина ёшлар терма жамоаси вингери Лука Ромеро ПСЖда ўйнаши мумкин.
17 ёшли иқтидор соҳибини таклиф қилиш ташаббускори парижликлар юлдузи Лионель Месси ҳисобланади. Лео ўз ҳамюртининг ўйинидан қойил қолган ва уни ҳозирги жамоасида кўришни истайди, деб хабар берди "Football Italia".
Ромеро ўтган ёзда "Лацио"га ўтган эди. Рим клуби истиқболли футболчи билан ушбу мавсум якунида тугайдиган меҳнат шартномасини имзолаган.
Аргентиналик футболчи жорий мавсум "бургутлар" таркибида 6 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар