Месси Америка Кубогини қўлга киритгани ҳақида: "Орзум ушалиб, ички хотиржамликка эришдим"
09 сен 2021 23:30
Янгиликлар
Месси Америка Кубогини қўлга киритгани ҳақида: "Орзум ушалиб, ички хотиржамликка эришдим"
Лионель Месси Копа Америкадаги ғолиблик ҳақида гапирди.
Футболчи ушбу ғалабадан нималарни ҳис қилганини сўзлаб берди.
"Орзуйим ушалиб, ички хотиржамликка эришдим. Бундай совринни бир неча марта қўлимдан чиқаргандим. Бу тушга ўхшаганди. Ҳозир эса суратларга қараб жуда қувонаман. Ўша пайт нима бўлаётганини унча англамагандим.
Матбуот бизни омадсизларга чиқарганди. Терма жамоада ўйнаш маъсулиятини ҳис қилмасликда айблашганди. Шунча омадсизликдан кейин бунга эришганимиз икки баробар қийматлироқ бўлди. Энди фарзандларим Бразилия билан ўйинни узоқ йиллар эслаб юришади. Улар бундан завқ олишаётганини кўриш эса жуда ёқимли", -дейди Лионель Месси.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар