

"Арсенал" ҳозирча футболчининг жароҳат тури ва унинг сафга қайтиш муддатини ошкор қилгани йўқ, аммо маълумотларга кўра, ҳимоячи 5 ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин. 48 соат ичида расмий хабар эълон қилиниши мумкин.
Мертезакер "Ланс"га қарши сўнгги ўртоқлик учрашувида жароҳат олган эди.



