

"Тўпчилар" бош мураббийи Арсен Венгер матбуот-анжуманида 32 ёшли футболчи шартномасини 1 йилга узайтирганини эълон қилди.
"Шартномадаги имкониятни ишга солдик. Ҳеч қандай музокара бўлгани йўқ. Бизни қониқтирадиган вариант бор эди. Пер машғулотларга қайтди, аммо ҳозирча умумий гуруҳда эмас.
Ўйинлар сонини ҳисобга олсак, бизда ҳимояда ишончли ҳаракат қила оладиган тажрибали футболчилар бор" - дейди Венгер.
Пер Мертезакер жорий мавсумда ўйнагани йўқ. У 2016 йилнинг июлида жароҳат олиб, ҳозиргача майдонга тушмаган.



