

"Агуэро Англия чемпионатининг афсонаси ҳисобланади. Мен "Манчестер Сити" раҳбариятининг қароридан ҳайратдаман. Уни топ-ҳужумчи билан алмаштириш керак. Холанд, Кейн ёки Мбаппе номзодларини кўриш керак", - дейди Мерсон.
Агуэро Англия клубидан мавсум сўнггида шартномаси якунланиши сабаб кетади. Серхио 2011 йилдан бери "шаҳарликлар" шарафини ҳимоя қилади.
Ҳужумчининг фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган клублар орасида "Ювентус", "Интер" ва ПСЖ бор.



