Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди
09 сен 2025 23:24
Янгиликлар
Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди
"Милан" июнь ойидаёқ дарвозабон Майк Меньянни сотиб юборишга тайёр эди.
"La Gazzetta dello Sport" нашрининг ёзишича, "Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қадар посбонни сотиб олишга ҳаракат қилганди.
Клублар ҳафталар мобайнида музокаралар олиб борди ва посбонни 18 миллион евролик трансфери борасида келишувга эришганди. Бироқ "Милан"га Массимилиано Аллегри бош мураббий бўлганидан кейин клуб раҳбариятидан посбонни сотиб юбормасликни сўраган. Шу боисдан ушбу трансфер амалга ошмаган.
Меньян "Милан"га 2021 йил ёзида кўчиб ўтган ва шу вақтдан буён жамоа таркибида 166 ўйинда қатнашиб, 172 гол ўтказиб юборди ва 61 баҳсда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар