UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  25 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  0 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  11 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  1 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  37 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4 19:02АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда иродали ғалабага эришди  17

"Мени ҳаётда кўрганларнинг фикри бошқача бўляпти". Лутфулла Тўраев танқидларга қандай жавоб берди? Янгиликлар

"Мени ҳаётда кўрганларнинг фикри бошқача бўляпти". Лутфулла Тўраев танқидларга қандай жавоб берди?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ЖЧ-2022 саралаш баҳслари олдидан йиғинга жами 30 нафардан ошиқ футболчиларни жалб қилганди.

Бироқ ўтган сафар бўлгани каби бу гал ҳам миллий терма жамоага чақирилган Лутфулла Тўраев йиғинга қўшилгани йўқ. Омма орасида буни мухлислар босими туфайли шундай қилди, деган фикрлар қулоғимизга чалинди. Биз эса барчасига ойдинлик киритиш мақсадида Лутфулла Тўраевни суҳбатга чорладик. 


- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сўнгги икки йиғинига чақирилганингизга қарамасдан якуний рўйхатдан тушиб қолдингиз. Шубҳаларга ўрин қолдирмаслик учун ҳаммасини ўзингиз айтиб берсангиз...

- Гап мухлисларнинг босимида эмас. Терма жамоага бошқа пайтлар чақирилганимда борганман. Тиззамдаги жароҳат сабаб бу сафарги йиғинни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Агар жароҳатимни даволамасам кейинчалик кучайиб кетиши мумкин. "Насаф" билан кубок ўйинида жароҳат олганим учун кейинги ўйинларда захирада қолдим. Суперлигадаги танаффусдан фойдаланиб жароҳатимни тузатиб олишни лозим, деб билдим. Икки томонлама келишиб шундай қарорга келдик. 

- Бу сафар терма жамоамиз оптимал таркиб билан Саудия Арабистонига йўл олди. Яман, Сингапур, Саудия Арабистони баҳсларда тўлиқ асосий таркиб майдонга тушишини тахмин қиламиз. Натижа ҳам шунга яраша бўлиши керак...

- Тўғри. Аввалги учрашувлардан фарқли равишда тўлиқ таркиб жамланди. Терма жамоадаги барчага ишонаман. Учта ўйинда юз фоизлик натижани қўлга кирита олишади. Улар бунга қодир. Саудия Арабистони кучли рақиб. Лекин нима учун улардан қўрқишимиз керак? Бизнинг йигитлар ҳеч кимдан кам эмас. Мезбонларни ўз майдонида ютиб келишларига шахсан ўзим ишонаман. 

- Ҳар сафар терма жамоа рўйхати эълон қилинганда сизнинг исмингизни ўқиган мухлисларда танқидлар юзага келмоқда. Юқоридаги терма жамоага бормаганингизни ҳам босим туфайли, деяётганлар ҳам бор...

- Мени ҳаётда кўрмаганлар семиз, қари, деб ўйлайди. Ҳақиқий ҳаётда, кўчада кўриб қолганлар эса бошқача фикр билдиради. Бундай ҳолатлар кўп бўлган. Мухлислардан телеэкран ортидан бўлса ҳам, терма жамоамизни қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан. 

- Суперлигада юзага келган танаффус жисмоний томондан тикланиб олишга қанчалик фойда бўлмоқда? Чунки бундан кейин ёз фаслида ўтадиган учрашувлар катта жисмоний кучни талаб қилади...

- Танаффус керак эди. Ўйинимизни янада яхшлаб, хатолар устида ишлаш учун айни пайти. Боиси Суперлигада учрашувлар орасида вақт қисқалиги учун бундай имконият кам бўлади. Жисмоний ҳолат қанча яхши бўлса ҳам, ёзда соат 17:00да ўйнаш жуда қийин. Иссиқда югуриш билан, салқин ҳавода югуришнинг ўртасида фарқ бор. Балки кейинги турларни соатини кечроқ қўйишар. Кўряпсиз, олдинги йилларда ҳам бунчалик иссиқ бўлмаганди. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика