UZ

Сўнгги янгиликлар

08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  0 08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  7 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  0 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  1 00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  6 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  2 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  58 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  7 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  43 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  1 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1

"Мени ҳаётда кўрганларнинг фикри бошқача бўляпти". Лутфулла Тўраев танқидларга қандай жавоб берди? Янгиликлар

"Мени ҳаётда кўрганларнинг фикри бошқача бўляпти". Лутфулла Тўраев танқидларга қандай жавоб берди?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ЖЧ-2022 саралаш баҳслари олдидан йиғинга жами 30 нафардан ошиқ футболчиларни жалб қилганди.

Бироқ ўтган сафар бўлгани каби бу гал ҳам миллий терма жамоага чақирилган Лутфулла Тўраев йиғинга қўшилгани йўқ. Омма орасида буни мухлислар босими туфайли шундай қилди, деган фикрлар қулоғимизга чалинди. Биз эса барчасига ойдинлик киритиш мақсадида Лутфулла Тўраевни суҳбатга чорладик. 


- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сўнгги икки йиғинига чақирилганингизга қарамасдан якуний рўйхатдан тушиб қолдингиз. Шубҳаларга ўрин қолдирмаслик учун ҳаммасини ўзингиз айтиб берсангиз...

- Гап мухлисларнинг босимида эмас. Терма жамоага бошқа пайтлар чақирилганимда борганман. Тиззамдаги жароҳат сабаб бу сафарги йиғинни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Агар жароҳатимни даволамасам кейинчалик кучайиб кетиши мумкин. "Насаф" билан кубок ўйинида жароҳат олганим учун кейинги ўйинларда захирада қолдим. Суперлигадаги танаффусдан фойдаланиб жароҳатимни тузатиб олишни лозим, деб билдим. Икки томонлама келишиб шундай қарорга келдик. 

- Бу сафар терма жамоамиз оптимал таркиб билан Саудия Арабистонига йўл олди. Яман, Сингапур, Саудия Арабистони баҳсларда тўлиқ асосий таркиб майдонга тушишини тахмин қиламиз. Натижа ҳам шунга яраша бўлиши керак...

- Тўғри. Аввалги учрашувлардан фарқли равишда тўлиқ таркиб жамланди. Терма жамоадаги барчага ишонаман. Учта ўйинда юз фоизлик натижани қўлга кирита олишади. Улар бунга қодир. Саудия Арабистони кучли рақиб. Лекин нима учун улардан қўрқишимиз керак? Бизнинг йигитлар ҳеч кимдан кам эмас. Мезбонларни ўз майдонида ютиб келишларига шахсан ўзим ишонаман. 

- Ҳар сафар терма жамоа рўйхати эълон қилинганда сизнинг исмингизни ўқиган мухлисларда танқидлар юзага келмоқда. Юқоридаги терма жамоага бормаганингизни ҳам босим туфайли, деяётганлар ҳам бор...

- Мени ҳаётда кўрмаганлар семиз, қари, деб ўйлайди. Ҳақиқий ҳаётда, кўчада кўриб қолганлар эса бошқача фикр билдиради. Бундай ҳолатлар кўп бўлган. Мухлислардан телеэкран ортидан бўлса ҳам, терма жамоамизни қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан. 

- Суперлигада юзага келган танаффус жисмоний томондан тикланиб олишга қанчалик фойда бўлмоқда? Чунки бундан кейин ёз фаслида ўтадиган учрашувлар катта жисмоний кучни талаб қилади...

- Танаффус керак эди. Ўйинимизни янада яхшлаб, хатолар устида ишлаш учун айни пайти. Боиси Суперлигада учрашувлар орасида вақт қисқалиги учун бундай имконият кам бўлади. Жисмоний ҳолат қанча яхши бўлса ҳам, ёзда соат 17:00да ўйнаш жуда қийин. Иссиқда югуриш билан, салқин ҳавода югуришнинг ўртасида фарқ бор. Балки кейинги турларни соатини кечроқ қўйишар. Кўряпсиз, олдинги йилларда ҳам бунчалик иссиқ бўлмаганди. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика