"Мени дарвозабон сифатида муҳокама қилишларини хоҳлайман" — Шенсни
11 окт 2024 12:47
Янгиликлар
"Мени дарвозабон сифатида муҳокама қилишларини хоҳлайман" — Шенсни
- Мухлислар сизнинг тамаки чекишингиз ҳақида гапиришади. Сигарета чекадиган бир неча футболчи бор – масалан, Буффон, Йохан Кройфф. Бу ҳақда нима дея оласиз?
- Мутлақо ҳеч нарса. Шахсий ҳаётимда ўзгармайдиган нарсалар бор, чекаманми ёки чекмайманми, бу билан ҳеч кимнинг иши бўлмаслиги керак. Бу менга таъсир қилмайди, менимча, майдонда икки баравар кўпроқ меҳнат қиламан. Қолаверса, мен буни болалар олдида қилиб, ёмон ўрнак ҳам бўлмайман.
Баъзида кимдир дарахтлар орқасига яшириниб, суратга олади. Бу менга боғлиқ эмас. Мен буни яширишга ва бошқаларга кўрсатмасликка ҳаракат қиламан. Аммо кимдир шахсий ҳаётимда одатларимни ўзгартираман деб ўйласа, яна бир марта ўйлаб кўрсин, чунки мен ўзгармайман.
Мен бутун умрим давомида шундай бўлганман. Мени дарвозабон сифатида баҳолашларини хоҳлайман ва ҳеч кимни қизиқтирмайдиган воқеаларни изламасликларини истайман.
Аввалроқ ОАВда польшалик дарвозабон стрессни йўқотиш учун чекиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Шенсни 2015 йил "Арсенал"даги даврида кийим алмаштириш хонасида чекиш учун катта миқдорда жаримага тортилган.
34 ёшли дарвозабон 2 октябрь куни "Барселона" билан 2025 йилнинг 30 июнигача амал қиладиган шартнома имзолаган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар