Мексикада футболчи ўзига қизил карточка кўрсатган ҳакамни ўлдирди
08 ноя 2016 08:41
Янгиликлар
Мексикада футболчи ўзига қизил карточка кўрсатган ҳакамни ўлдирди
Мексика ҳаваскорлар лигаси футболчиси Рубен Ривера Васкес ўзига қизил карточка кўрсатган ҳакамни ўлдириб қўйди.
Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди. Ушбу воқеа Тулансинго шаҳрида бўлиб ўтди. Баҳс ҳаками Виктор Трехо футболчига қизил карточка кўрсатганида Рубен ҳакамга боши билан зарба берди. Рефери ҳушидан кетиб майдонга йиқилди ва бошқа ўзига келмади. Тиббий ёрдам ходимлари уни қутқариб қола олишмади. Васкес эса ушбу вазиятдан сўнг дарҳол яширинишга улгуриб қолган.
Фикрлар