UZ

Сўнгги янгиликлар

07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  0 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  0 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  25 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  8 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  2 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  12 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  5

Мексика - Камерун. Жамоаларнинг ЖЧдаги илк тўқнашуви. Превью Янгиликлар

Мексика - Камерун. Жамоаларнинг ЖЧдаги илк тўқнашуви. Превью

Бугун ЖЧ-2014 доирасидаги “A” гуруҳининг иккинчи учрашуви ўтказилади.
Унда нимчорак финалга чиқиш учун имконияти бироз пастроқ баҳоланаётган Мексика ва Камерун терма жамоалари “Arena Dunas”да ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишади. Бу икки жамоа Жаҳон чемпионатлари тарихида илк бор ўзаро тўқнаш келишади. 1993 йил бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Мексика Камерунни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.

“А” гуруҳида Бразилия ва Хорватия терма жамоалари фаворит ҳисобланмоқда. Аммо буни ҳали амалда исботлаш керак. Бугунги ўйинда Мексика ва Камеруннинг имкониятлари деярли тенг баҳоланмоқда.



"Ацтеклар" устози Мигель Эррера қисқа фурсат ичида терма жамоа ўйинида тактик ўзгаришларни амалга оширди. Мексика 5-3-2 схемасида ўйнашга ўтди. 35 яшар тажрибали Рафаэль Маркес бошчилигидаги ҳимоя қўрғонини бузиб ўтиш африкаликларга бугун қийинчилик туғдириши аниқ.

Ўз ўрнида Камерун ҳимоячиларига ҳужум чизиғида Лондон олимпиадаси чемпионлари - Перальта ва Жовани дос Сантос, шунингдек, ўтган мавсум “Манчестер Юнайтед” захира ўриндиғида кўп вақтини ўтказган Хавьер Эрнандесни ушлаб қолиш осон кечмаслиги аниқ. Чичарито айнан шу мундиалда МЮнинг асосий таркибига муносиб эканлигини исботлашга ҳаракат қилади.

Мексика терма жамоасида йўқотишлар ҳам йўқ эмас. Жароҳати сабаб Хуан Карлос Медина ва Луис Монтес Бразилияга келишмаган. Уларнинг ўрнига Эррера “Байер” клубли ярим ҳимоячиси Андрес Гуардадо, “Порту” аъзоси  Эктор Эррера ҳамда катта тажрибага эга бўлмаган Хосе Хуан Васкес триосини жалб қилди. Бу футболчилар ўтган ҳафта Португалия терма жамоасига қарши кечган ўртоқлик учрашувида майдонга туширилди ва синаб кўрилди.



Хабарингиз бор, бу ўйинда Португалия Алвешнинг 90-дақиқада киритган голи эвазига ғалаба (1:0) қозонган эди.
Германиялик мутахассис Фолькер Финке Камерун терма жамоасини 2013 йилнинг май ойида қабул қилиб олганди. У терма жамоани 4-3-3 схемаси асосида ўйнатмоқда. Яъни ҳужумкор тактика танланган. Жамоанинг ярим ҳимоя марказида бироз муаммолар бор. Яқинда Камерун Бразилияда чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланган Германия билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 2:2 ҳисобидаги жанговор дурангга имзо чекди.

Ҳужум марказида тажрибали Самуэль Это'О, қанотларда Эрик Чупо-Мотинг ва Бенжамин Муканжолар анча ҳавфли ҳисобланади.



Франциянинг “Марсель” клубидан Николя Н'Кулу ҳамда “Шальке”дан Жоэл Матиплар марказий ҳимоя қўрғонини ташкил этишади. Туркиянинг “Коньяспор” клуби дарвозасини ишончли тарзда қўриқлаб келаётган Чарльз Итанж ҳам бугунги ўйин олдидан яхши спорт формасида.
Хуллас, бугун “А” гуруҳининг иккинчи учрашувини ўтказиб юборманг. 

МЕКСИКА - КАМЕРУН
13 июнь. 21:00.
Натал. “Дас Дунас” стадиони.
Бош ҳакам:
Вилмар Ролдан (Колумбия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Умберто Клавихо, Эдуардо Диаз (иккиси Колумбия)
Тўртинчи ҳакам: Норберт Хауата (Таити)
Терма жамоаларнинг тахминий таркиблари
МЕКСИКА: Очоа, Агилар, Родригес, Маркес, Морено, Лаюн, Эррера, Васкес, Гуардадо, Дос Сантос, Перальта
КАМЕРУН: Итанж, Жеугун, Матип, Нкулу, Бедимо, Эно, Сонг, М`Биа, Муканжо, Это'О, Чупо-Мотинг


Камолиддин Алимов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика