Меҳрибонлик уйлари ўртасидаги ЖЧ. Ўзбекистон ярим финалда!
13 май 2018 14:01
Янгиликлар
Меҳрибонлик уйлари ўртасидаги ЖЧ. Ўзбекистон ярим финалда!
10 май куни Россия пойтахти Москва шаҳрида Меҳрибонлик уйлари ўртасида Жаҳон чемпионати старт олди.
Ушбу турнирда тарихда биринчи маротаба Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Мундиалда 14-17 ёшдаги футболчилар иштирок этишмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда Покистон билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди, Россияни эса 2:0 ҳисобида мағлуб этиб гуруҳдан чиқишга муваффақ бўлишганди.
Ўзбекистон чорак финалда Непални 2:1 ҳисобида таслим қилиб ярим финалга чиқишга муваффақ бўлди. Ярим финалда ҳамюртларимиз Бурунди билан тўқнаш келишади.



Терма жамоа аъзолари:
Дарвозабон:
Исламов Сергей
Ўйинчилар
Шаплов Данил
Очилов Жохонгир
Эргашбоев Тоир
Ярим ҳимоячи
Котов Руслан
Караханян Руслан
Эсенбаев Азиз
Шамшилов Эдгар
Ҳужумчи
Сон Салим
Бош мураббий: Асадов Жамшид
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар