UZ

Сўнгги янгиликлар

23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  0 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  0 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  6 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  2 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5 19:47Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди  22 19:20Клопп: "Диогу нафақат фантастик футболчи, балки ажойиб дўст, меҳрибон эр ва ота эди!"  1 18:45"Реал" футболчиси жамоани тарк этиши учун пул таклиф қилди  12 18:16"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?  6 17:53Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  3

Меҳр - кўзда. "Локомотив" ПФК бемор болаларга совғалар улашди (ФОТО) Янгиликлар

Меҳр - кўзда. "Локомотив" ПФК бемор болаларга совғалар улашди (ФОТО)

Теглар :  Локомотив
Бугун 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни! Бугун шунингдек, ёз фаслининг биринчи куни.

Бугунги байрам муносабати билан "Локомотив" ПФК вакиллари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги Республика онкология илмий маркази болалар бўлимига ташриф буюришди. Ташрифдан кўзланган мақсад, бемор болакайларга совғалар улашиб, уларнинг кўнглини кўтариш эди.

Футбол қироли Пеле фаолиятини тугатаётиб бежизга "Болаларни асранг!" демаган. Зеро, болалар бизнинг келажагимиздир. Хабарингиз бор, муҳтарам Юртбошимиз томонидан 2016 йил - "Соғлом она ва бола йили" дея эълон қилинди. Шу муносабат билан ҳам касалхонага ташриф айни муддао бўлди.

Республика онкология илмий маркази болалар бўлимида даволанаётган болажонларни "Локомотив" ПФК бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов, Тимур Кападзе, Иван Нагаев, Маъмур Икромов, Сергей Прохоров, Олег Зотеев, Темурхўжа Абдухолиқов, Садриддин Абдуллаев каби футболчилар, жамоа маъмури Бахтиёр Исмоилов ва Улуғбек Усмонхўжаев, шифокор Аброр Пирриев ҳамда массажчи Абдураҳим Саримсоқовларнинг кутилмаган ташрифи жуда хурсанд қилди.

Бемор болакайларни шунингдек, таниқли сўз устаси Шукрулло Исроиловнинг ҳам ўз совға-саломлари билан келгани тўлқинлантириб юборди. "Локомотив" ПФКнинг мазкур ташрифидан касалхона шифокорлари, у ерда даволанаётган болалар ва уларнинг ота-оналари жуда мамнун бўлишди.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.


Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика